Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россиянинг Еропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти олиб бораётган фаолият холис эмас, деган даъволарини рад этди.


Кеча Россия Президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Сергей Ястержембский ЕХҲТнинг диққати ҳаддан ташқари собиқ иттифоқ ҳудудига қаратилганини айтиб, ташкилотни танқид қилди.
Бугун Брюсселдаги Европа Комиссияси матбуот котиби Эмма Гудвин Европа Иттифоқи ЕХҲТни тўла қўллаб-қувватлаши ҳамда ташкилотнинг сайловларни кузатиш миссиясини, айниқса юқори баҳолашини маълум қилди.
“Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг фаолияти нохолис, деб ҳисобламаймиз. Аксинча, ташкилот жуда ижобий иш олиб бормоқда, деган фикрдамиз ва уни
тўла қўллаб-қувватлаймиз.”

Гудвин Европа Иттифоқи ЕХҲТга Қирғизистонда июн ойига белгиланган сайловларни кузатишда ёрдам беришга тайёр эканини баён қилди.
Европа Иттифоқи расмийларининг маълум қилишича, Россия ЕХҲТни қўшни давлатларда нотинчликларни келтириб чиқарганликда айблаган. Бунда Москва Грузия, Украина ва Қирғизистонда рўй берган инқилобларга ишора қилган.
XS
SM
MD
LG