Линклар

Айни пайтда, Россия Президенти Владимир Путин Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид қилишини айтди.


“У ердаги вазият тез орада барқарорлашиши ва мамлакат ҳокимияти ва бошқарув органларини қонунийлаштириш амалга ошишига умид қиламиз. Барқарорлаштириш жараёнида иштирок этаётган парламент ва бошқа ҳамкасбларимиз билан мулоқотни давом эттирмоқдамиз ва Қирғизистондаги вазиятни яхшилашга керак бўлган ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрмиз.”
Путин бу сўзларни Сочида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг айтди.
Тожикистон президенти Раҳмонов ҳам Қирғизистондаги сиёсий вазият тинч йўл билан ҳал этилишига умид қилишини билдирди.
Хабарларга кўра, Путин ва Раҳмонов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда асосан савдо ва иқтисодий алоқалар ҳамда МДҲ ташкилотини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилган.
Путин шунингдек, Россия ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликлик яхшиланаётганини юқори баҳолади.
“Савдо ва иқтисод бўйича кўзлаган режаларимиз тобора ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Бунинг эса сиёсий ва гуманитар соҳаларда кўзлаган режаларимизга ижобий замин яратишига ишончим комил”, - деди Путин.
Душанба куни Путин ҳамда Беларус Президенти Александр Лукашенка ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат раҳбари МДҲ ислоҳ этилиши лозимлиги ҳақида гапирган эдилар. МДҲга собиқ иттифоқнинг 12 республикаси киради.
Айни пайтда, Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар иштирокидаги аксилтеррор ҳарбий машқларни кузатмоқда.
“Рубеж”, деб номланган машқлар бугун ўз ниҳоясига етади.
XS
SM
MD
LG