Линклар

Бугун Қирғизистон Олий суди қирғиз мухолифати етакчиларидан бири Феликс Қуловнинг 2001 йилда қамалишига сабаб бўлган учта айбловдан бирини бекор қилди.


Олий суд Қулов Қирғизистон хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган пайтда ўз лавозимини суиистеъмол қилган, деган айбловни бекор қилди. Пайшанба куни Олий суднинг Қулов Бишкек шаҳар ҳокими бўлган пайтда давлат мулкини талон-тарож қилган, деган айбловни қайта кўриб чиқиши кутилмоқда.
“Ор-номус” сиёсий партияси етакчиси Феликс Қулов айбловлар унга сиёсий сабабларга кўра қўйилганини таъкидлаган эди.
Қулов Олий суд унга қўйилган айбловларни бекор қиладиган тақдирда Қирғизистон президентлик сайловларида қатнашажагини билдирди.
Айни пайтда, мамлакат парламенти ҳокимиятдан ағдарилган президент Асқар Ақаевнинг истеъфосини қабул қилиш масаласини муҳокама этишни иккинчи марта қолдиргани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жўғўрқу Кенгеш кеча ҳам бу масалани кўриб чиқишни бугунга қолдирган эди.
XS
SM
MD
LG