Линклар

logo-print

Бугун Ироқ парламенти Курдлар етакчиси Жалол Талабанийни мамлакат президенти этиб сайлагани хабар қилинмоқда.


Хабарга кўра, Миллий кенгаш Талабанийнинг икки ўринбосари этиб шиалар вакили Одил Абдул Маҳдий ҳамда суннийлар номзоди Ғози Яварни тайинлаган.
Бундан икки йил олдин АҚШ етакчилигидаги коалиция президент Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдарган эди.
Талабаний парламент олдида қилган чиқишида мамлакатни бирлаштириш ва Ироқни демократия намунаси этиб кўрсатиш учун бор кучини сарфлашга ваъда берди.
“Биз эркин танлов ва бирга яшаш иродасига таянган ҳолда Ироқ миллий бирдамлиги ҳамда барчанинг, дини, мазҳаби, қавми ёки жинсидан қатъи назар тенгҳуқуқлилигига эришмоқчимиз. Шу йўлни танлаганларга Оллоҳнинг марҳамати бўлсин”, - деди Талабаний.
Ироқ парламенти тўққиз ҳафта давомида коалицион ҳукуматни тузиш масаласида келишолмаётган эди. Бугунги қарор вужудга келган бўҳроннинг якуни, деб баҳоланмоқда.
Ироқ сиёсий етакчилари пайшанба куни бўладиган йиғилишда шиалар вакили Иброҳим Ал Жафарийнинг мамлакат бош вазири этиб тайинланишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG