Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:00

Чип-чип, чип-чип жўжаларим ёки ўқитувчиларнинг мактаб формаси ҳақида


Лобар Халқ таълими вазирлигининг 21 февралдаги буйруғига мувофиқ Ўзбекистондаги барча мактаблар ўқитувчилари айни кунларда ўзларига форма тиктириш ташвишига тушиб қолган.

Буйруққа кўра, мактаб ўқитувчилари ишга бир хил рангдаги формада келиши керак. Ҳар бир мактаб ўқитувчилари ўзаро келишган ҳолда бир хил рангдаги матодан форма тиктириш ҳуқуқига эга.

Ўқитувчилар формасини жорий этиш Сирдарё вилоятидаги 300 дан ортиқ таълим муассасида ҳам амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқитувчилари сўзларига кўра, улар жигаррангни танлаган. Ҳар бир ўқитувчи ўзи хоҳлаган фасонда, лекин чегарадан чиқмаган ҳолда тиктириши мумкин. Баъзи мактаблар ўқитувчиларининг 70 фоизга яқини формага ўтиб бўлган.

Гулистондаги 8-мактаб ўқитувчиларининг айтишича, сўнгги вақтларда ўқувчи ва муаллимнинг кийинишида фарқ бўлмай қолган эди. Энди эса ўқитувчилар ажралиб туради. Ўқувчилардан ҳам мактаб формаси кийиб келишни талаб қилиш осонроқ бўлади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зайнаб Худоёрованинг фикрича, вазирликнинг бу буйруғи ўз вақтида қабул қилинган. Чунки кейинги пайтларда ўқитувчиларнинг ишга уй кийимида ёки ўзига ортиқча зеб бериб келиши учраётган эди. Форма тиктиришга барча ўқитувчиларнинг имконияти етарлидир.

Ўқитувчилардан бирининг билдиришича, битта формани тиктириш учун 15-20 минг сўм сарфлаш керак. Буни эса кўпгина муаллималарнинг иқтисодий аҳволи кўтармайди.

“Ўзи ойликни кечикиб оламиз. Бунинг устига маош анча кам. Шунинг учун форма учун давлат томонидан маблағ ажратилса, яхши бўларди”, - деди муаллима.

Маълум бўлишича, 1 апрелдан бошлаб барча ўқитувчилар формага ўтиши шарт.

Ўқитувчилар формага ўтишни истамаётганлар ишдан бўшатиб юборилиш билан қўрқитилаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG