Линклар

Тожикистон ҳукумати сўровига кўра Россияда хибсга олинган мухолифат партияси етакчиси Махмадрўзи Искандаровни қўйиб юборилди.


Унинг адвокати Анна Савицкая Озодлик радиосига берган интервюсида Россия ҳукумати Искандаровни Тожикистонга экстрадиция қилишни рад этганини билдирди.
Ўтган йил декабрида Тожикистон бош прокурори Тожикистон демократик партияси раҳбари Махмадрўзи Искандаровни террор гуруҳига алоқадорлик ва миллионлаб доллар маблағни ўзлаштирганликда айблаган.
Адвокат Анна Савицкаяга кўра, Искандаров айбини исботлаш учун етарлича далил бўлмагани боис Россия бош прокуратураси уни Тожикистонга экстрадиция қилишдан бош тортган.
XS
SM
MD
LG