Линклар

Суръат Икромовни хакерлар безовта қиляпти


Саида Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг Интернетдаги ўтган йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган сайти бир неча кундирки, хакерлар ҳужумига дучор бўлмоқда.

Бу сайт Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан материаллар бериб боради.

Ташкилот раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, сайтдаги материалларда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳуқуқ бузилишига сабаб бўлаётган ходимлари исми-шарифи, вазиятга оид аниқ маълумотлар бериб бориларди.

С.Икромов сайтга ҳужумлар махсус уюштирилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, қисқа вақт давомида сайтга уч бор ҳужум қилинган ва бир неча мақолалар ўчириб юборилган.

С.Икромовнинг фикрича, Интернет орқали Ўзбекистонга келаётган ҳар қандай маълумотлар оқимини назорат қилиш, зарур пайтларда сайтларни ёки ундаги айрим мақолаларни тўсиш Ўзбекистондаги тегишли идоралар учун мушкуллик туғдирмайди.

С.Икромовнинг фикрини Ўзбекистондаги “Шарқ телеком” провайдери вакили ҳам тасдиқлади.

“Ким бизга уланган бўлса, назорат қилиб турамиз. Хоҳлаган вақтда мижозимизнинг ишлаётган-ишламаётганини билишимиз мумкин. Бундай назорат барча давлатларда бор”, - деди провайдер вакили.
XS
SM
MD
LG