Линклар

logo-print

Рим Папаси Иоан Павел Иккинчи Ватиканда дафн этилди


А.Арал Жорий йилнинг 2 апрелида Ватиканда вафот қилган Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчи 8 апрел куни айни ердаги Авлиë Павел ибодатхонасида дафн этилди

Тарихда энг кўп давлат раҳбарлари ва диний раҳнамолар иштирок этган Рим Папасининг дафин маросими хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда¸ авлиë Петер майдонида бўлиб ўтди. Маромсимда АҚШ Президенти Жорж Буш¸ БМТ Бош котиб Кофи Аннан¸ Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий¸ Афғонистон Президенти Ҳомид Карзай¸ Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев¸ Украина Президенти Виктрор Юшченко¸ Россия Бош вазири Михаил Фрадков ва бошқа кўплаб давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат вакиллари иштирок этди.

Дунëнинг турли бурчагидан Римга борган 100 минглаб одамлар маросимни шаҳар ташқарисига ўрнатилган катта телевизор экранлари орқали томошо қилишди. Шаҳарда 10 мингдан зиëд полиция ходимлари ва ҳарбийлар хавфсизликни таъминлаб турди. Римда барча давлат идоралари ва мактаблар ëпилди¸ машиналар қатнови тўхтатиб қўйилди.

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг дафн маросими унинг яхши салафларидан бири германиялик Кардинал Жосеф Ратзингер томонидан очилди. Ратзингернинг айтишича¸ Иоанн Павел Иккинчи бутун ҳаëтини Худо йўлига бағишлаган ва черковни ҳар нарсадан устун деб билган.

“Бугун биз Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчини абадий дафн қиламиз. Қалбларимиз қайғулар билан бирга умид ва миннатдорчиликка тўла”¸ - деди Кардинал Ратзингер.

Санкт Петерс майдонида уч соат давом этган ибодат маросимидан кейин Папа жасади черковга олиб борилди ва ўзидан олдинги папалар ëнига дафн этилди.

Иоанн Павел иккинчи тарихда Рим Папаси бўлган биринчи поляк. 1978 йилда Папалик мақомига сайланган Иоанн Павел Иккинчи энг узоқ папалик қилган уч папанинг бири ҳисобланади. У Шарқий Европада коммунизмни қулашига катта ҳисса қўшган. Полша нацистлар ишғоли остида қолган пайтда руҳонийликни қабул қилган ва урушдан кейин коммунистик режим томонидан қувғинга учраган. Ўз жасорати билан шуҳрат қозонган Рим Папаси уруш¸ адолатсизлик ва қашшоқликни ҳар доим танқид қилиб келди. АҚШ бошчилигидаги Ироқ урушига кескин қаршилик билдирди. Иоанн Павел Иккинчи Ватикан тарихида биринчи бор масжид ва синагогга борган пападир. У папалик даврида дунëнинг 200дан зиëд давлати¸ жумладан собиқ Совет иттифоқининг Озарбойжон¸ Арманистон ва Қозоғистон республикларига ташриф буюрди. Динлараро иноқлик ва тотувлик тарафдори бўлган Рим Папаси 1981 йилда суиқасддан омон қолди. Папанинг таъбири билан айтганда¸ у ҳаëтининг сўнггига қадар Худо томонидан юкланган вазифани давом эттирди.

Озодлик радиосининг Римдаги мухбири Аҳмад Рафатнинг айтишича¸ умр бўйи умуминсоний ғояларга хизмат қилиб келган Рим Папаси вафотидан кейин ҳам турли дин¸ ғоя ва сиëсий қарашдаги шахслар¸ раҳбарларни бир ерга – Ватикандаги Санкт Петерс майдонига тўплади.

Мухбирнинг айтишича¸ Папанинг динлараро мулоқот олиб бориш соҳасида қилган хизмати самараси ўлароқ ўндан ортиқ мусулмон давлати раҳбарлари унинг дафн маросимида қатнашди. Папа нафақат тириклигида¸ балки¸ ўлганидан кейин ҳам ўзининг мўъжизакор эканлигини кўрсатди¸ дейди маросимни яқиндан кузатган Рафат.

“Мўъжаза шундан иборатки¸ Рим Папасининг дафн маросими ниҳоясига етганидан кейин Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий ва Сурия Президенти Башар Асад Исроил Президент Муше Катзав билан қўл бериб кўришиб¸ суҳбатлашдилар. Ҳолбуки¸ Эрон ва Сурия кўп йиллардан буëн Исроил билан уруш ҳолатида яшаб келмоқда. Шундай бир шароитда бу раҳбарлар учрашганини Рим Папасининг сўнги мўъжазаси¸ деб аташ мумкин”¸ - дейди Аҳмад Рафат.
XS
SM
MD
LG