Линклар

Россия харбийларининг маълум қилишича, чечен жанггарилари етакчиси Шомил Басаевнинг яқин ёрдамчиларидан бири ўлдирилган.


Россиянинг РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, Шимолий Кавказ аксилтеррор маркази Адам Тепсуркаев исмли шахс Грознийда, уни ҳибсга олишда қаршилик кўрсатган пайтда ўлдирилганини маълум қилган. Россия харбийлари воқеа қачон рўй берганини маълум қилмаган.
Чечен сепаратчиларига тегишли Кавказ Центр интернет сайтининг хабар қилишича, Тепсуркаевнинг ўлдирилгани ҳозирча тасдиқлангани йўқ.
Айни пайтда, Москвага содиқ Чеченистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рамзан Қодиров Басаевнинг яна бир ёрдамчиси қўлга олинганини маълум қилди. Қодировнинг таъкидлашича, қўлга олинган шахс унга нисбатан суиқасд уюштиришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG