Линклар

Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов мамлакат президентлик сайловлари ва бошқа сайловлар ўтказилиши кераклигини айтди.


Кеча қилган баёнотида Ниёзов 2009 йилда Туркманистонда президентлик сайловлар ўтказилиши лозимлигини айтди.
“2009 йилда президентлик сайловларини ўтказишимиз керак. Чунки эртами кечми бу лавозимга бошқа киши сайланиши лозим бўлади”, - деди Ниёзов.
Ниёзов Туркманистон парламенти президентликка уч ёки тўрт номзодни танлашини айтди.
Ниёзов шунингдек, 2006 йилда туман ва вилоят бошқарув органлари ҳамда парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди.
1999 йилда Туркманистон парламенти Ниёзовни умрбод президент этиб тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG