Линклар

Россиянинг Киевдаги элчиси Украина бош вазири Юлия Тимошенко кейинги ҳафта Москвага борганида уни сўроқ учун ҳибсга олишлари мумкин, деган тахминларни рад этди.


“Украинска права” электрон нашрга берган интервюсида Виктор Черномирдин бундай гаплар асоссиз эканини айтди.
Россия прокуратураси Тимошенкони сўроқ қилиш учун унга нисбатан қидирув эълон қилган. Тимошенко 90 йилларда Украина энергетик ширкатини бошқарган пайтларида Россия мудофаа вазирлиги мулозимларига пора берганликда гумон қилинмоқда.
Шу йилнинг бошида Украина бош вазир этиб тайинланган Тимошенконинг 16 апрел куни Москвага бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG