Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг бугун берган баёнотида олти кун давомида ҳибсда ушланган ироқлик икки аёл гаровга олинмаганлиги, балки жанггариларга алоқадорликда гумон қилингани айтилади.


АҚШ ҳарбийлари матбуот котиби подполковник Клифорд Кент берган баёнотида АҚШ армияси одамларни гаровга олмаслигини айтди.
Америка аскарлари ва Ироқ полицияси икки аёлни ўтган шанба куни ҳибсга олиб, кеча озод этган.
Шу ҳафтанинг бошида Рейтерс ахборот агентлиги икки аёл қариндошларининг АҚШ ҳарбийларини аёлларни гаровга олганликда айблагани ҳақида хабар қилган эди. Уларнинг таъкидлагшича, аёллар жанггари гуруҳларга кирган ва қидирувда бўлган қариндошларини таслим бўлишга мажбурлаш учун гаровга олинган. Рейтерс агентлигининг мухбири бу давоъларни тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG