Линклар

logo-print

Кеча Қоҳирадаги бозорлардан бирида содир этилган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони уч кишига етди.


Мисрдаги АҚШ Элчихонаси матбуот котибининг маълум қилишича, бугун кечаси америка фуқароси бозордаги портлашда олган жароҳатлардан вафот этган.
Ундан олдин расмийлар портлашда франциялик бир аёл ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Учинчи қурбоннинг шахси ҳозирча аниқланмаган.
Маълум бўлишича, воқеада яна камида 18 киши, жумладан Миср, Америка ва Франция фуқаролари жароҳатланган.
Айни пайтда, портлаш учун масъулиятни шу пайтгача маълум бўлмаган Исломий гуруҳ ўз зиммасига олгани айтилмоқда.
Интернетда тарқатилган баёнотда, ўзини Мисрда Ислом Ифтиҳори жангчилари, деб номлаган гуруҳ портлашни Миср президенти Ҳусни Муборакнинг зулми ва АҚШнинг минтақадаги сиёсатига норзилик сифатида амалга оширгани айтилади.
Интернетда берилган баёнотнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.
XS
SM
MD
LG