Линклар

Қирғизистон парламенти ҳокмиятдан ағдарилган президент Асқар Ақаевнинг истеъфосини қабул қилиш бўйича овоз беришни душанба кунига қолдирди.


Парламент аъзолари истеъфо қабул қилинишидан олдин муваққат президент Қурманбек Бакиев Ақаевга қоунун билан кафолатланган имтиёзларни бекор қилувчи қонунга имзо чекиши лозимлигини айтди.
24 мартдаги халқ исёнидан кейин Россияга қочиб кетган Ақаев душанба куни истеъфога кетиши ҳақида маълум қилган эди. Лекин парламент истеъфони қабул қилмагунича, у қонуний кучга эга эмас.
Бугун парламент қабул қилган қарорларга кўра, Ақаевнинг оиласига даҳлсизлик берилмайди ва демакки, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлади.
Шу билан биргаликда собиқ президентнинг даҳлсизлиги сақланиб қолади.
Шунингдек, янги қонунга кўра, Ақаев парламент сайловларида номзод сифатида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
XS
SM
MD
LG