Линклар

logo-print

Бугун Ватиканда ўтган шанба куни вафот этган Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг дафн маросими бўлиб ўтди.


Дафндан олдин ўтказилган ибодатни Кардинал Жозеф Ратзингер олиб борди. Кардинал ибодатга йиғилган минглаб одамларга Папанинг руҳи тирик экани ва унинг ҳотирасига бағишлаб ибодат қилаётганларини кўриб турганини айтди.
Ибодатга йиғилганлар Кардинал Ратзингернинг сўзларини олқишлади.
“Авлиё Пётр ҳам, у билан бирга Папа ҳам бизга айтадилар: Худо одамлар орасида танламаслигини англадим. Лекин ундан қўрққанларни, одил бўлганларни қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъи назар, уларни қабул қилади.”
Ибодат қилганлари орасида Иоанн Павел Иккинчининг авлиё сифатида тан олинишини айтганлар ҳам бўлди.
Ибодатдан сўнг Папанинг майити авлиё Пётр саройига олиб кирилди ва у ерда дафн этилди.
Дафн маросимида турли давлат ва ташкилотларнинг икки ярим мингга яқин расмийлари қатнашди. Улар орасида БМТ Бош котиби Кофи Аннан, Британия Шаҳзодаси Чарлз, АҚШ Президенти Жорж Буш, Эрон президент Муҳаммад Ҳотамий ва қатор араб давлатлари раҳбарларини кўриш мумкин эди.
Тахминларга кўра, Ватикан кўчалари 2 миллион одам билан лиқ тўлди. Миллионлаб одамлар Рим кўчаларида ўрнатилган катта мониторлар орқали дафн маросимини кузатиб борди. Бундан ташқари, маросим етакчи телевизион каналлар орқали намойиш этилди.
XS
SM
MD
LG