Линклар

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ Америка вертолëтининг Афғонистонда ҳалокатга учрагани оқибатида нобуд бўлганлар сони 18 кишига етган.


Манбанинг маълум қилишича¸ вертолëт чоршанба куни ҳаво ëмонлиги туфайли пойтахт жанубидаги Ғазни вилояти яқинида ҳалокатга учраган. Воқеа юз берган ҳудудда олиб борилган изланишлар натижасида яна икки Америка аскари жасади топилиши билан ҳалок бўлганлар сони 16 дан 18га етган.
Бу 2001 йилда Афғонстонда Толибон режими қулаганидан буëн Америка ҳарбийлари кўрган энг катта талафот бўлди.
XS
SM
MD
LG