Линклар

Ироқ шиалари руҳонийси Муқтадо ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари бугун пойтахт Бағдодда юриш қилдилар.


Намойишчилар “Йўқолсин босқинчилар!” деган шиорлар билан шаҳарнинг Садр мавзеидан пойтахт марказидаги Фирдавс майдонигача юриб боришди. Бундан икки йил олдин худди шу куни АҚШ аскарлари Фирдавс майдонида Саддам Ҳусайн ҳайкалини қулатган эди.
Ироқ байроқларини кўтарган оломон “Йўқолсин Америка!”¸ “Йўқолсин Саддам!”¸ “Бор бўлсин Ислом!” дея ҳайқирди.
Намойишда Басра¸ Амара ва Носирия шаҳарларидан келган ас-Садр тарафдорлари ҳам иштирок этишди.
XS
SM
MD
LG