Линклар

logo-print

Ақаевнинг истеъфоси қабул қилинди

  • Абдулла Искандар

11 апрел куни Қирғизистон парламенти мамлакатнинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг истеъфосини қабул қилди.

24 Март куни Қирғистондан қочиб кетган Ақаев 4 апрел куни Қирғизистоннинг Москвадаги элчиҳонасида президентликдан истефо бериш ҳақида ариза ëзган эди. Бу ариза парламент тарафидан расман 7 апрелдан бошлаб кўриб чиқилди ва 11 апрел куни бир тўҳтамга келинди.

Парламент мажлисини бевосита кузатган Озодлик мухбирига кўра Ақаев истефоси масаласи депуталар томонидан бир ярим соат муҳокама қилинган.

Аввалига депутатлар Қирғизистоннинг биринчи президент ҳақидаги қонунга ўзгартиш киритишган. Ана шундан кейин Қирғизистон президенти Асқар Ақаевнинг истефосини қабул қилиш ҳақида қарор муҳокамага қўйилган.

Қарор лойиҳасини парламент раиси Ўмирбек Текабоев ўқуб берди:

"Қирғизистон республикаси президенти Асқар Ақаев ўз аризасига биноан президентлик лавозимидан озод қилинсин. Унинг барча ваколатлари ариза ëзган кунидан бошлаб тўҳтатилсин."

Ана шундан кейин қарор лойиҳаси овозга қўйилди.

Парламентдаги жами 71 нафар депутатдан 38 депутат бу қарорни мақуллаб овоз берди.

Шундай қилиб Қирғизистоннин биринчи президенти Асқар Ақаев расман собиқ президентга айланди.

Бундан олдун ЕҲҲТ вакиллари Қирғизистон парламентига Ақаев истефоси билан боғлиқ муаммони тезроқ ечилиши сўралган мактуб билан мурожаат қилишган эди.

Қирғизистон президенти истефоси расман парламент томонидан қабул қилинганидан кейин депутатлар президентли сайлови қачон ўтиши борасида қарор қабул қилишди.

Қирғизистонда президентлик сайлови шу йилнинг 10 июлига белгиланди.
XS
SM
MD
LG