Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Қўшнилар ўзбек матбуоти ҳақида


“Озодлик” мухбири қирғизистонлик баъзи журналистларнинг Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги фикрларини ўрганишга ҳаркат қилди.

“Ўзбекистон телекананалларининг ҳаммаси бир ёқлама. Президент ва унинг атрофидагиларни мақташдан нарига ўтилмайди. Эл орасидаги муқобил фикрлар, эркин мулоҳазалар берилмайди. Фақат мақташ керак, бўлмаса телевидениега чиқмайсан! Бу масалада бизнинг оммавий ахборот воситалари анча эркин”.

Бу қирғизистонлик журналист Мухтор Қудайбергенов фикрлари. У Қирғизистонинг жанубий қисмида истиқомат қилади. Бу ҳудудларда Ўзбекистон марказий телевидениесининг икки канали ва Фарғона водийсидаги яна бир неча телеканаллар кўрсатувларини кўриш мумкин.

Унинг таъкидлашича, қирғизистонликлар бу телеканалларда, асосан, ўзбекчага ўгирилган сериалларни томоша қилади. Турли кўрсатувлар ва ахборот дастурлари эса деярли кўрилмайди. Чунки қирғизистонликлар қўшни давлатдаги асл вазият қандайлигини жуда яхши билади.

“Ўзбек ҳамкасбларимиз эса доимо жим. Улар хафа бўлмасин, лекин бизнинг журналистлар улардан анча дадил”, - деди М.Қудайбергенов.

“Интерньюс-Қирғизистон” ташкилоти ижрочи директори Элвира Сариеванинг фикрича, Ўзбекистонда бугун ахборот бўшлиғи юзага келган ва бу хавотирга арзигулик ҳолат. Ахсида 2002 йилда юз берган фожеалар воқеалар ахборот бўшлиғи туфайли эканини мамлакат расмийлар тан олган эди. Ўшанда бу ердаги асл воқелик фақат “Азаттиқ” радиоси ва бошқа бир-икки агентлик орқалигина берилганди.

“Ўшандай ҳолатда ҳам Қирғизистон матбуоти Ўзбекистонникига нисбатан анча эркин. Мамлакатда бугун содир бўлган воқеаларнинг бундан-да оғир оқибатларга олиб келмагани сабаби шунда”, - деди Э.Сариева.

Қирғизистонлик ёш журналист Алтинбек Дўровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон билан Қирғизистон оммавий ахборот воситаларини бир-бирига солиштириб бўлмайди. Чунки бу икки давлат бутунлай бошқа-бошқа тузумда яшамоқда. Ўзбекистондаги бошқарув тизими собиқ иттифоқ давридагидан асло қолишмайди. Журналистлар ҳам шунга мослашган. Катта қисми фақат ҳукуматни мақташ билан овора бўлса, айримлари асл воқелик ҳақида гапиришдан чўчийди.
XS
SM
MD
LG