Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:01

Буниси ҳам ими-жимида…ми?


Феруза “Озодлик” радиоси ишончли манбалардан Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган янги лойиҳалари тайёрлангани тўғрисидаги маълумотни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш учун беш йўналишда лойиҳалар тайёрланган.

Ушбу лойиҳалардан бирида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш учун сўз эркинликлари ва кафолатлари ҳамда давлат сирларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга шу нуқтаи назардан келиб чиқиб қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш таклиф этилган.

Лойиҳаларнинг ижроси ва назорати Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси каби ташкилотлар зиммасига юкланган.

Бироқ “Озодлик” мухбири бу ташкилотлардан янги қонун лойиҳалари ҳақида маълумотни тасдиқлайдиган расмийни топа олмади.

Сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг сўзларига қараганда, унинг мамлакатдаги айни пайтдаги ижтимоий-сиёсий вазият юзасидан таҳлиллари яқин вақтларда жамиятни демократиялаштиришни кутиш бефойда эканини кўрсатмоқда. Шунга қарамай, у ОАВни демократиялаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари яхши мақсадларни кўзлаётганига умид қилади.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг таъкидлашича, бу лойиҳалар журналистларнинг иштирокисиз тайёрлангани тушунарсиздир. Бу ҳолат шундай ҳам эркин бўлмаган матбуотни янада жиловлашга ҳаракат бўлаётгандек тасаввур қолдиради.
XS
SM
MD
LG