Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Роза Ўтинбоеванинг Москвага сафари давом этаяпти.


Россияга биринчи ташрифи чоғида Ўтинбоева Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлиш ўз мамлакати учун мухим эканини алоҳида таъкидлади. Ўтинбоевага кўра, қирғизистоннинг янги хукумати Россия ва МДҲ давлатлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради. У Россия билан имзоланган барча шартномалар ўз кучида қолишини маълум қилди. Россия билан яхши муносабат «Қирғизистоннинг устивор йўналиши» деб атади.
XS
SM
MD
LG