Линклар

Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Америка ҳарбийлари ва Ироқнинг янги раҳбарлари билан Бодғодда учрашди.


Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаъфарий билан бўлиб ўтган музокаралардан кейин Рамсфелд бундай баёнот берди:
Ироқда кечаётган жараёнлардаги муаммолар борасида биз жуда яхши баҳс-мунозаралар қилдик. Бу ерда рўй бераётган воқеалар, нафақат мамлакат учун балки минтақа, қолаверса, бутун дунёга тааллуқли, - деди Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд.
Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаъфариий ўз ўрнида бундай деди:
”Ироқдаги коалиция кучлари хавфсизлик таъминланиши биланоқ бу ердан кетишни режалаштирган. Ҳорижий қўшинларнинг Ироқда бўлиши ҳеч кимга зарур эмас деб ўйлайман. Биз ҳозирда ўз қуролли кучларимизни ва хавфсизлик хизматларини ташкил этиш учун бор имкониятларни ишга солаяпмиз. Бу иш битгач хорижий кучларни олиб чиқиб кетиш бўйича жадвал келишилади”, - деди Ироқ Бош вазири Иброҳим Жаъфарий.
Август ойи ўрталарига бориб, Ироқда янги конституция лойихаси ишлаб чиқалади. Ҳозирда эса мамлакатда зўравонликлар давом этаяпти. Куни кеча автомобилга қўйилган мина портилашидан уч киши ҳалок бўлди, 26 киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG