Линклар

logo-print

Модемингиз борми? Марҳамат қилиб рўйхатдан ўтказинг!


Басира Бухородаги ташкилот, корхона ва жисмоний шахслардан ўзларида мавжуд компьютер, модем ва факсларни шаҳардаги телекоммуникациялар боғланмасида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмоқда.

Бухородаги барча телеканаллар бу ҳақда тинимсиз эълон бериб турибди.

Бухоро телекоммуникациялар боғланмаси Абдураҳмон Шобоевнинг сўзларига қараганда, бу иш “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2003 йил 1 декабрдаги қабул қилинган кўрсатмаси кучга киргани сабабли амалга оширилмоқда. Бу кўрсатмага асосан Интернет тармоғидан, факс ва бошқа қўшимча техник воситалардан фойдаланаётган шахслар 2777 сўм миқдорида пул тўлаб, бу воситаларини рўйхатдан ўтказиши шарт. Бундан ташқари, улар ҳар ойда 575 сўм миқдорида абонент тўлови тўлаши лозим.

“Ўзпак” Интернет провайдерининг Бухоро вилоятидаги вакили Жасур Ҳакимовнинг таъкидлашича, шаҳар телекоммуникацияси боғланмаси раҳбарияти “Ўзбектелеком”нинг бу ҳақдаги расман имзоланган ҳужжатини кўрсата олмаган.

Маълум бўлишича, шаҳар телекоммуникациялар боғланмасида ўз уйида Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг махсус рўйхати мавжуд.

Шунга қарамай, айрим алоқа воситаларига эга кишиларнинг рўйхати нима мақсадда тузилаётгани сабаблари Интернетдан фойдаланувчи кўпчилик учун номаълумлигича қолмоқда.

Бироқ уларнинг аксарияти бу иш муқобил ахборот олиш имкониятларини чеклашга қаратилган, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG