Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:33

“Ўзбеккино”да раҳбар ўзгарди


Саида Маълумотларга кўра, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Мурод Муҳаммад Дўст эгаллаб турган вазифасидан озод қилиниб, Президент девонига ишга ўтказилган. Унинг ўрнига Президент девонида ишлаган Аъзам Исҳоқов тайинланган.

М.М.Дўст “Ўзбеккино”га раҳбарлик қилган йилларда ўзбек кино индустрияси инқирозга юз тутгани ҳақида мустақил оммавий ахборот воситаларида кўп бор ёзилди.

Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосовнинг сўзларига қараганда, сўнгги йилларда ўзбек киноси тобора инқироз ботқоғига ботиб бораётганди. Жиддий ҳаётий ва фалсафий фильмлар ўрнини ғоясиз, саёз кинофильмлар эгаллай бошлади. Сценарийлар қабул қилишда таниш-билишликка кенг йўл очилди. “Ўзбеккино” раҳбарлари хизмат вазифасини суиистеъмол қилишга киришиб кетди.

Ш.Аббосов саёз фильмлар урчишига бир неча тажрибали режиссёрларнинг ижодий жараёндан узоқлаштирилиши ҳам сабаб бўлганини таъкидлади.

Кинорежиссёр Али Ҳамроев бир неча йилдан буён Москвада яшаб ижод қилади.

“Ўзбекистонда яхши фильмлар яратилмагани томошабинни кинодан узоқлаштирди. “Ўзбекфильм”да яратилган бирорта фильм, Анападаги кинофестивалда тилга тушган “Дев билан пакана” фильмидан ташқари, даромад келтирмади. Даромад келтирадиган фильмлар яратилсагина ўзбек киноси ривожланади. Бунда эса, фикримча, “Ўзбеккино” раҳбари муҳим ўрин тутади”, - деди А.Ҳамроев.

Суҳбатдошларнинг фикрича, агар янги раҳбар кинони, соҳа вакилларининг дардларини тушуниб, уни ечишга ҳаракат қилса, ўзбек киносида жуда катта ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG