Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:43

Ўлим сабаби милициянинг калтагими ёки юрак хуружи?


Ҳакимбек Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган маълумотларга кўра, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи татар миллатига мансуб 50 ёшли Асхат Ёқубов милиция ходимлари калтаклаши оқибатида вафот этган.

Жиззах шаҳрининг “Улуғбек” маҳалласида яшайдиган А.Ёқубов шу йилнинг 26 январида ўз уйида ҳаётдан кўз юмганди.

Маълум бўлишича, ўлимидан бир кун олдин уни участка нозирлари ушлаб кетган ва у маълум вақт ўтиб милиция таянч пунктидан қочишга муяссар бўлган.

Ўшанда қочиб келаётган А.Ёқубовни қўшнилари Ғофур Йўлдошев ва Насим Исоқов юзлари қон ва калтакланган ҳолатда кўрган. А.Ёқубов уларга ўзини участка нозирларидан тўрттаси ўртага олиб роса калтаклаганини айтган.

Қўшнилари ва жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг таъкидлашича, А.Ёқубов айнан милиция ходимлари томонидан калтакланган вақтда олган тан жароҳатлари оқибатида оламдан ўтган.

Ғ.Йўлдошев ва Н.Исоқов А.Ёқубов ўлими сабабларини текширишни сўраб, прокуратурага мурожаат қилган. Лекин, уларнинг айтишича, ҳозиргача ҳеч қандай иш қилингани йўқ.

Ўша куни онаси ва синглиси меҳмонга кетгани учун А.Ёқубов уйда ёлғиз бўлган. Эртаси куни уйга қайтиб келган яқинлари уни ўлик ҳолда топган.

А.Ёқубовни дафн этишдан олдин ўтказилган суд тиббий экспертизаси марҳум юрак хуружидан ўлгани тўғрисида хулоса берган.

Марҳумнинг онаси Сожида Ёқубованинг билдиришича, Асхат хотини билан ажрашгандан кейин сўнгги вақтларда ичкиликка ружу қўйган, ишсиз юрган.

Онаси ўғлининг милиция таянч пунктига олиб кетилишини унинг маст бўлгани билан изоҳламоқда.

“Милициядан қочиб келганини айтган ўғлимда бирорта калтакланиш аломатларини кўрганим йўқ, шунинг учун унинг ўлими юзасидан ҳеч кимга, ҳеч қандай даъвоим йўқ”, - деди С.Ёқубова.
XS
SM
MD
LG