Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:31

Аёлни ўзига ўт қўйишга мажбур қилишди


Тўлқин 13 апрель куни Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида яшовчи 60 ёшли Ирина Алексеева маҳаллий ҳокимият вакилларининг хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида ўзига ўт қўйди.

Қўшниларнинг ўз вақтида ёрдами келгани сабаблигина собиқ мусиқа ўқитувчисининг ҳаёти сақлаб қолинди. Айни пайтда у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

И.Алексеева Қўйлиқ-4 даҳасидаги 25-уйда истиқомат қилади. Қўшниларнинг сўзларига қараганда, бир кун аввал уй-жой мулкдорлари ширкати вакиллари уни уйи олдидаги боқчаси бузиб ташланиши ҳақида огоҳлантирган.

Қўшнилар И.Алексееванинг боғчасида хурмо дарахти, наъматак, турли гуллар ва сўри бўлганини айтмоқда. У боғчанинг бузилишига қатъий қаршилик кўрсатиб, ширкат вакиллари билан жанжал қилган.

Қўшнилари И.Алексеева руҳий жиҳатдан соғлом бўлганини таъкидлади.

Шифохонага олиб борилганда у тилга кириб биринчи сўрагани “энди боғчани бузишмайдими”, деган гаплар бўлган.
XS
SM
MD
LG