Линклар

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда фаолият юритаётган барча халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссияларни агар республикадаги сиёсий гуруҳлар ёки оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказадиган бўлса, бу ҳақда ҳукумат расмийларига олдиндан маълумот беришга чақирди.


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Игор Сатторовнинг бугун маълум қилишича, сўнгги пайтларда халқаро ташкилотлар, жумладан нодавлат ташкилотлари ахборот тарқатиш фаолиятини кучайтирган. Шу боис уларга бундай таклиф берилмоқда.
Игор Сатторов бундай фаоллик ортида ташвиқот ёки давлат сиёсатининг тактика ва стратегиясига путур етказиш мақсади ётган бўлиши мумкинлигидан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хавотирда эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG