Линклар

Бағдодда содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 15 одам нобуд бўлди.


Бугун Ироқ Ички ишлар вазирлиги жойлашган бино яқинида деярли бир вақтда содир этилган портлаш оқибатида 20дан ортиқ одам яраланди.
Интернет сайти орқали эълон қилинган баёнотда “Ал Қайда”нинг Ироқдаги аъзолари ва иорданиялик радикал Абу Мусаб Аз-Зарқавий бошчилигидаги жанггари гуруҳлар мазкур портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
АҚШ ҳарбийлари маълумотига кўра, бугун эрталаб Тикрит шаҳридаги Америка ҳарбийлари жойлашган бино ташқарисида машинага ўрнатилган бомба портлатилган. Бунинг оқибатида тўққиз одам яраланди.
XS
SM
MD
LG