Линклар

logo-print

Бугун БМТ Бош котиби Кофи Аннан Саддам Хусайн тузуми пайтида Ироӄдан нефть контрабандаси ӄилингани учун Америка ва Буюк Британия масъулиятни ӄисман ўз зиммасига олиши керак деб баёнот берди:


-АҚШ ва Буюк Британиянинг синчковлик билан кузатиб турганига ӄарамай Бағдод ғайри ӄонуний даромад топганлигини фактлар кўрсатиб турибди. Вашингтон ва Лондон контрабандага чек ӄўйиши мумкин эди. Улар ҳаводан барчасини кузатиб турган бўлса керак. Аммо ўзларини кўриб, кўрмасликка солган, чунки нефть уларга иттифоӄдош бўлган Туркия билан Иорданияга ӄараб оӄӄан, - деди БМТ Бош котиби Кофи Аннан.
Кеча БМТнинг Ироӄ учун мўлжалланган “нефть эвазига озиӄ-овӄат” дастури атрофида бошланган можаро доирасида дастлабки айбловлар эълон ӄилинганди.
XS
SM
MD
LG