Линклар

Хитойда Японияга ӄарши кўпминг кишилик норозилик намойиши уч ҳафтадан буён давом этаяпти.


Бугун мамлакатнинг шарӄ томонидаги Шангхай ва яна 2 та шаҳарларида кўпминг кишилик намойишлар булди.
Мамлакатнинг бошӄа жойларида бўлгани каби Шанхайдаги намойишда зўравонликлар кузатилди. Намойишчилар Япония консуллиги биносига тошлар ва шиша идишлар отди.
Японларга ӄарашли шаҳардаги ресторанлар ва яна бошӄа ташкилотларга хужумлар бўлди.
Норозилик намойишига чиӄӄанлар, иккинчи жаҳон уруши пайтида япония армияси Хитойда ӄилган жиноятларини бугун Токио томонидан унутишга ҳаракат бўлаяпти деб санашмоӄда.
Якшанба куни музокара олиб бориш учун Хитой пойтахти Пекин шаҳрига Япония Ташӄи Ишлар Вазири келаяпти.
XS
SM
MD
LG