Линклар

logo-print

Шимолий Қибриз Турк жумҳуриятида бугун янги президент сайланади.


Рауф Денгтош истеъфога чиӄиши муносабати билан Қибриз бирлашига тарафдор бўлган фаоллардан бири - ҳозирги Бош вазир Али Талатнинг президентликка сайланиши кутилади.
Рауф Денгтош ярим асрдан ортиӄроӄ Қибриз Турк республикасини бошӄарди. Кузатувчиларга кўра Денгтошнинг истеъфосидан кейин мамалакатда кескин ўзгариш бўлиши мумкин. Рауф Денгтошнинг ўзи бўлажак президентга мана бундай тилак билдирди:
- Бу дунё ӄибриз-туркларига ўз мамлакати бўлишини, унда ҳуӄуӄлари тенг бўлишини билдиради. Шундагина дунё тинч бўлади, жамоалар орасида тинчлик мустаҳкамланиб боради. Умид ӄиламанки бизнинг янги раҳбаримиз буни эътиборга олади, - деди истеъфога чиӄаётган Қибриз Турк жумхурияти президенти Рауф Денгтош.
XS
SM
MD
LG