Линклар

logo-print

Хитойда уч ҳафтадан буён Японияга ӄарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоӄда.


Бугун Шэньян шаҳрида ва мамлакат шимолий-шарӄий ӄисмидаги бир неча шаҳарда кўпминг кишилик намойишлар бўлди.
Куни кеча расмий Токио Шанхай ва яна бошӄа шаҳарлардаги намойишларда рўй берган зўравонлик ва вандализмга ӄарши Хитой ҳукуматини ӄаттиӄроӄ чора кўришга чаӄирди.
Лекин Хитой Ташӄи ишлар вазири Ли Чжаосин норозилик намойишлари учун Хитой ҳукумати Япониядан кечирим сўраш тараддудида эмаслигини айтди:
- Хитой ҳукумати япония халӄидан кечирим сўрагулик ҳеч ӄандай иш ӄилгани йўӄ. Асосий муаммо шундан иборатки, Япония ҳукумати Тайван воӄеасида ва инсон ҳуӄуӄлари билан боғлиӄ яна айрим ҳалӄаро вокеаларда, айниӄса тарихни талӄин ӄилишда хитойликларнинг ҳамиятига тегди, - деди Хитой Ташӄи ишлар вазири Ли Чжаосин.
Япония Ташӄи ишлар вазири Нобутаки Матимура бундай деди:
- Биз, бу муаммони ҳали мухокама ӄиламиз. Аммо мен Хитой ҳукумати ҳалӄаро меъёрлар доирасида вазиятни изга солиш учун чоралар кўради деб ӄаттиӄ ишонаман, - деди Япония Ташӄи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG