Линклар

Фоҳишалар кўпайиши сабаби - ишсизлик


Наманганлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бир гуруҳи Поп шаҳрида тўпланиб, вилоятда фоҳишабозлик кучайиб бораётгани сабабларини муҳокама қилди. Муҳокамада баъзи фоҳишалар ҳам иштирок этди.

Йиғилишда иштирок этганларнинг сўзларига қараганда, илгари вилоятда фоҳишабозлик бу қадар кенг тарқалмаган эди. Ҳозир ўз танасини сотаётганлар орасида олий маълумотлилар ҳам бор. Бу иллатнинг тобора чуқур илдиз отиб бораётгани эса ишсизлик ва маошлар камлиги оқибатидир.

Халқобод шаҳарчасида яшовчи Холида Икромова бир йилдан буён фоҳишалик қилади.

“Илгари ишлар эдим. 140 сўм маош олардим. Тирикчилигимни ўтказишга етар эди. Ҳозир эса шу иш билан шуғулланишга мажбур бўляпман. Фоҳишалик қилаётган ёш-ёш қизлар ҳам кўп”, - деди Х.Икромова.

Х.Икромованинг айтишича, яқинда ҳокимлик вакиллари ҳамроҳлигида келган “Поп тонгги” газетаси мухбири билан суҳбатлашганда бу йўлга кирганининг сабаби ишсизлик эканини билдирган. Бироз ўтиб газетада у билан суҳбат босилган, лекин ишсизлик туфайли шу йўлга киргани ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ҳайитғофир Қўзиевнинг таъкидлашича, ҳокимият органлари баъзан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини обрўсизлантириш учун фоҳишалардан фойдаланишга ҳаракат қиляпти.
XS
SM
MD
LG