Линклар

logo-print

Кўзи ожизлар долзарб ахборотларни қаердан олади?


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда рўйхатга олинган кўзи ожизларнинг сони 36 минг атрофидадир. Улар учун фақат “Бир сафда” номли махсус журнал чоп этилади. У ҳам кам нусхада, 2-3 ойда бир марта нашр этилади.

Журналда, асосан, тематик мақолаларга кўп ўрин ажратилади. Долзарб халқаро ва ички воқеа-ҳодисалар эса бу журналда ёритилмайди.

Хўш, Ўзбекистондаги кўзи ожизлар ахборотни қайси манбалардан олади?

Кўзи ожизларнинг таъкидлашича, уларнинг аксарияти ўзларининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун радио тинглайди. Улар мамлакатда ва хорижда юз бераётган жиддий воқеа-ҳодисаларни айнан радиолардан олади.

Кўрлар учун махсус газета ташкил этиш, кўзи ожизларнинг эътирофича, анча мураккаб иш. Бу газета учун хомашё ва технология топиш, уни жой-жойига етказиш масаласи анча мураккабдир. Қолаверса, бундай газета ўз харажатларини оқламайди.

Кўзи ожизлардан бирининг таъкидлашича, кўриш қобилиятини йўқотган шахсларнинг тезкор ва долзарб ахборотларга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун Брайл тизимида ишлайдиган Интернет кафелар ташкил этиш лозим. Агар бундай кафелар бўлса, кўзи ожизлар ўзлари истаган ахборотни хоҳлаган пайтда олиш имкониятига эга бўлади.

Кўзи ожизлар шу тоифа кишилар учун алоҳида радиостанция ташкил қилиниши ҳам ўзларига ўхшаганларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга катта ҳисса бўлади, деб ҳисобламоқда.

“Бу радио учун мухбирлар кўрлар орасидан топилади. Чунки кўзи ожизлар орасида журналистлар ҳам бор”, - деди суҳбатдошлардан бири.
XS
SM
MD
LG