Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

Журналистлар ҳамкасби ҳимоясига отланмоқда


Шайбон Конституциявий тузумга тажовуз қилиш айби билан 11 апрель куни ҳибсга олинган журналист Собиржон Ёқубовни ҳимоя қилишга унинг ҳамкасблари бел боғламоқда.

Журналистлар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш жамияти раҳбари Юсуф Расуловнинг сўзларига қараганда, жамият ўзбекистонлик журналистларга бирлашиш чақириғи билан мурожаат қилмоқда. С.Ёқубовни озод қилиш борасида кенг кўламда акция бошлаш таклифини кўпчилик ҳамкасблар қўллаб-қувватлаётир. Бу масала халқаро миқёсга олиб чиқилиши бўйича ишлар бошланган.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаев ҳам журналистлар бир-бирини ҳимоя қилиш йўлида бирлашиши шартлигини таъкидлади.

“Биз яна қайсидир ҳамкасбимизнинг ноҳақ қамалишини кутиб ўтиришимиз керак эмас. Менимча, ўзбек журналистлари ўз ғайрати, шижоатини кўрсатадиган вақт келди”, - деди А.Аннаев.

А.Аннаев бирлашиш тўғрисидаги чақириқ ҳукумат назоратида бўлган ОАВ ходимлари томонидан ҳам ижобий кутиб олинаётганини билдирди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот ва телекоммуникациялар қўмитаси раиси Хуршид Дўстмуҳаммад “Ҳуррият” газетасини бошқарган вақтида С.Ёқубовни ўзи ишга олган шахс.

“Мен бир жамоада ишлаганимизда бу йигитнинг тиришқоқлиги, изланувчанлигига ҳайратланардим. Мен ёш журналистлар орасидан катта умидлар туғдирадиган, истиқболи порлоқ ижодкор етишаётганидан хурсанд бўлиб юрардим. Бошқа гапим йўқ”, - деди Х.Дўстмуҳаммад.
XS
SM
MD
LG