Линклар

- Хитой билан Япония ўртасида 1972 йилдан буён дипломатик алоӄалар бу даражада чигаллашмаган, – деди Хитой Ташӄи ишлар вазирлиги вакили.


Айни пайтда вакил икки мамлакат Ташӄи ишлар вазирининг Пекиндаги учрашувида алоӄалар яхшиланишига умид билдирди:
- Мен ўйлайман вазирларнинг учрашуви алоӄаларни яхшиланиш томонига ҳал ӄилади, - деди Хитой Ташӄи ишлар вазирлиги вакили.
Япония ҳукумат вакили эса Хитойда японияликларга ӄарши бўлаётган зўравонликларни кечириб бўлмаслигини айтди:
- Хитой Ташӄи ишлар вазирининг норозилик намойишлари ҳаӄида берган баёноти таассуфки ўзини оӄламайди. Японияликларга ӄарши Хитойда бўлаётган зўравонликларни кечириб бўлмайдиган ҳол. Учрашувда мавжуд ҳолатга аниӄ изоҳ берилмади, - деди Япония ҳукумат вакили.
Шу ўринда Токио Японияга ӄарши бўлаётган норозилик намойишлари учун Хитой мамлакати расман кечирим сўраши зарурлигини талаб ӄилаяпти. Пекин эса аксинча Иккинчи жаҳон уруши пайтида Япония армияси Хитойда ӄилган жиноятларини бугун Токио томонидан унутишга ҳаракат бўлаяпти, деб санамоӄда.
XS
SM
MD
LG