Линклар

logo-print

Душанба куни Бишкекда парламент раиси Ўмирбек Текабоевнинг истеъфосини сўраб, кичикроӄ норозилик намойиши бўлди.


Намойиш ӄатнашчилари, айни чоғда, янги ҳокимиятни Асӄар Аӄаев билан музокаралар олиб боришига ва унинг иккита болаларини парламентда ӄатнашишига ӄаршилик билдирди. Текабоев собиӄ президент болалари билан муносабати йўӄлиги борасида баёнот берди.
Шу куни Бишкекдан ОБСЕ - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти бошлиғи Дмитрий Рупел Қирғизистон президенти вазифасини ваӄтинча бажарувчи Қурмонбек Бакиев ва парламент раиси Ўмирбек Текабоевлар билан учрашди.Учрашувдан кейин Рупель шундай баёнот берди:
- 10 июлда бўладиган сайлов аввалгиларига ӄараганда анчайин яхши бўлишини ҳамма кутаяпти. Менинг бир суҳбатдошим таъкидлаганидек эҳтимол бўлажак сайлов Марказий Осиё мамлакатларидаги энг аъло сайлов бўлади, - деди Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти бошлиғи Дмитрий Рупе.
XS
SM
MD
LG