Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Security.uz сайтларни ҳимоя қилишни ўргатади


Ҳакимбек Ўзбекистонда Интернетда ахборот хавфсизлиги бўйича маслаҳатлар бериш ва маълумот тарқатишни ўз олдига мақсад қилган Security.uz электрон журнали ўз фаолиятини бошлади.

Сайт асосчиларидан бири Азамат бу ишга шахсий қизиқиш ва ташаббуси билан киришганини билдирди.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда ҳам ўз сайтига эга бўлган ташкилот ва идоралар кўпайиб боряпти. Бу сайтларда эса жуда кўп маълумотлар киритилган. Айнан шу маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш эса бугунги кунда долзарб муаммодир.

“Ўзбекистонда компьютер ва Интернетда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича сайтлар йўқ. Биз мана шу бўшлиқни муайян даражада тўлдиришни ният қилдик”, - деди Азамат.

Security.uz сайтларнинг кам ҳимояланган қисмидаги хатоларни бартараф этиш, сайтларнинг хавфсизлигини кучайтириш йўллари борасида маслаҳатлар бериб боради.

Шунингдек, янги пайдо бўлган вируслардан ҳимояланиш йўллари тўғрисида ҳам маълумотлар берилади.

Сайтнинг янгиликлар саҳифасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасидаги энг сўнгги янгиликлар жойлаштирилади.

“Мақолаларни эса тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда мисолларга асосланиб, ўзимиз ёзамиз”, - деди Азамат.

БМТнинг Ўзбекистонда Интернетни ривожлантириш лойиҳаси мутахассиси Вадим Навотний Security.uz сайти жуда фойдали эканини таъкидлади.

Унинг фикрича, компьютер ва Интерентда хавфсизликни таъминлаш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шундай экан, Security.uz каби сайтлар жуда керак.

Ўзбекистонда баъзи сайтларни очишда муаммолар борлиги, уларга тўсиқ қўйилаётгани кўпчиликка маълум.

Security.uz сайти асосчилари бу борада ҳеч ким маслаҳат сўраб мурожаат қилмагани, агар мурожаат бўлса, ўзларининг тавсияларини бериши мумкинлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG