Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс бугун Россияга борди.


Икки кунлик ташриф чоғида Кондолиза Райс Россия Президенти Владимир путин, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Мудофаа вазири Сергей Иванов билан учрашиб, сўзлашувлар олиб боради.
АҚШ Давлат котиби журналистларга самолётда берган интервьюсида Россияда мустақил матбуот бўғилаётгани ва ҳокимият марказлаштирилишидан ташвиш билдирди.
АҚШ расмийларига кўра, Кондолиза Райс Москвада тўхташи режалаштирилган меҳмонхонага бомба ўрнатилгани ҳақида ананим қўнғироқ бўлганидан кейин Давлат котиби АҚШнинг Россиядаги элчиси резиденциясига йўл олган.
Давлат котибининг Россияга ташрифидан мақсад АҚШ президенти Жорж Бушнинг келаси ой Россияга қиладиган ташрифига тайёргарлик кўришдан иборат.
XS
SM
MD
LG