Линклар

Бугун Ватиканда Рим католик черкови кардиналлари яқинда оламдан ўтган Рим папаси Иоан Павел Иккинчининг ўрнига янги раҳбар сайлади.


Католик черковининг қадимий анъанасига кўра, “Систин Чапел” черкови мўрисидан оқ тутун чиққанидан сўнг, Ватикандаги авлиё Пётр майдонига йиғилган минглаб зиёратчилар Рим католик черковига янги олий руҳоний сайланганини билди.
Ватикан расмийлари вакили Мэдина Эстевез германиялик кардинал Йозеф Ратзингер Рим католик черковига 265-олий раҳбар этиб сайланганини эълон қилди.
“Бенедикт XV!” номини олган янги Рим Папаси Ватиканнинг авлиё Пётр майдонига йиғилган ўн минглаб зиёратчилар олдида сўзга чиқди.
Янги Рим Папаси Йозеф Ратзингер 1927 йил 16 апрелда Германияда туғилган. У 1977 йилда кардиналликка тайинланган. Ратзингер Рим Папаси лавозимига сайланган олтинчи германиялик руҳоний бўлди.
XS
SM
MD
LG