Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:14

Аппеляция суди қолдирилди


Лобар 19 апрель куни Сирдарё вилояти жиноят ишлари судида Бахт шаҳрилик етти йигит иши юзасидан аппеляция тартибида суд бўлиб ўтиши керак эди. Шу муносабат билан суд биноси олдига айбланувчиларнинг икки юзга яқин қариндош-уруғи йиғилди.

Айбланувчилар яқинларининг айтишича, бу йигитлар ўтган йил 5 ноябрда Бахт шаҳри бозорида савдо қилаётганида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳисбга олинган. Улар акрамийлик диний оқимига аъзоликда айбланиб, 8 йилдан 9 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Ота-оналарнинг сўзларига қараганда, бу йигитларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Улар бирорта диний ташкилот фаолиятига иштирок этмаган. Хонадонларда ўтказилган тинтувлар пайтида ҳам бирорта ашёвий далил топилмаган.

“Йўқ айбни бўйнига қўйиш учун нафақат йигитларга, уларнинг оила аъзоларига ҳам тазйиқлар ўтказилди”, - дейди айбланувчиларнинг яқинлари.

Айбланувчиларнинг бирининг рафиқаси Барно Бердимуродова ана шундай тазйиқларнинг бирида ҳомиласидан ажралганини таъкидлади.

“Ярим кечаси тергов қилгани келишди. Қўрққанимдан ҳомилам тушиб қолди”, - деди Б.Бердимуродова.

Акрамийликда айбланган ушбу йигитлар иши юзасидан мониторинг олиб борган “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Исроил Ризаевнинг айтишича, ўтказилган дастлабки суд жараёни бир қанча қонунбузарликларга йўл қўйилган. Хусусан, бу судга бирорта гувоҳ чақирилмаган.

19 апрель куни ўтказилиши лозим бўлган аппеляция суди айбланувчилар судга олиб келинмагани сабабли бошқа кунга қолдирилди. Чунки адвокат ва ота-оналар аппеляцияда айбланувчиларнинг ўзлари ҳам иштирок этишини талаб қилди.

Ота-оналар аппеляция судида фарзандлари оқланмас экан, давомий норозилик намойишлари ўтказишини маълум қилди.

Аппеляция суди бошқа кунга қолдирилгач, судланувчиларнинг бу ерда йиғилган яқинлари вилоят ҳокимлиги биноси томон йўналди. Ҳокимлик вакили уларнинг йигитларга бўлган адолатсизлик ҳақидаги шикоят аризасини қабул қилиб олди.
XS
SM
MD
LG