Линклар

logo-print

Рим католик черковига янги раҳбар сайланди


А.Арал 19 апрел куни Ватиканда Рим католик черковининг янги олий раҳбари сайланди. 78 ëшли германиялик кардинал Йозеф Ратзингер яқинда оламдан ўтган Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг ўрнини эгаллади. Янги Папа Ратзингер 1927 йил 16 апрелда Германияда туғилган. У 1977 йилда кардиналликка тайинланган. Ратзингер Рим Папаси лавозимига сайланган олтинчи германиялик руҳонийдир. Ўзининг консерваторлиги билан шуҳрат қозонган кардинал Ратзингернинг янги Папа этиб сайланиши олқишлар билан бирга эътирозларга ҳам сабаб бўлмоқда.

Бенедикт Ўн олтинчи номини олган янги Рим Папаси Йозеф Ратзингер Ватикан саройи балконига чиқиб¸ Авлиё Пётр¸ майдонига йиғилган ўн минглаб зиёратчилар олдида нутқ сўзлаш билан¸ католик черковига раҳбарлик қилишни бошлади.

“Азиз биродарлар¸ опа-сингиллар! Иоанн Павел Иккинчидан кейин¸ кардиналлар мени – Худо йўлидаги оддий хизматкорни ушбу лавозимга сайладилар”¸ - деди янги Папа.

Рим католик черковига 265-олий раҳбар этиб сайланган Йозеф Ратзингер дунë давлатлари раҳбарлари томонидан янги Папа сифатида қизғин қарши олинди. БМТ Бош котиби Кофи Аннан ўзига хос муносабат билдирди.

“Фикримча¸ Папа Бенедикт Ўн олтинчи¸ улкан тажрибага эга киши. У яқинда оламдан ўтган Рим Папаси билан бирга ишлаган. Унинг маънавий ҳаëтга қўшадиган ҳиссаси кам бўлмайди¸ деб умид қиламан”¸- дейди БМТ Бош котиби.

Қарашлари консерватив бўлган Ратзингернинг янги Папа этиб сайлангани кўпчилик католикларни руҳлантириб юборди. Америкалик католик Нед Фэрмер учун унитилмас воқеа бўлди.

“Мен хурсандман. Жуда ҳам хурсандман. Унинг консерватор бўлганидан хурсандман”¸ - деб таъкидлайди Фэрмер.

Аммо айни пайтда¸ папаликка Ратзингернинг сайланганидан ҳафсаласи пир бўлганлар ҳам йўқ эмас. Лотин америкаликлардан сайланишини умид қилган чилилик Мануел Селис:

“Мен уни энг муносиб шахс¸ деб билмайман”¸ - дейди.

Бразилиялик Клари Сантос исмли мана бу аëл ўз эътирозларини баëн этаркан:

“Фикримча у консерватор. Биз черковда бир оз ўзгариш бўлишини истаган эдик”¸ - дейди.

Айрим кузатувчилар янги Папа бошқа дин ва мазҳаблар билан яқин алоқада бўлмаслиги мумкинлигидан ташвишланмоқда. Чоршанба куни бир қатор диний раҳбарлар янги Папани яқинда оламдан ўтган Рим Папаси каби динлараро мулоқотни давом этдиришга чақирди.

Осиë ва Яқин Шарқ мамлакатлари мусулмон раҳбарлари¸ Англиянинг протестант ва Россиянинг православ черкови раҳнамолари янги Папани мулоқот ва ҳамкорлик қилишга чорлади.

Чоршанба куни Бенедикт Ўн олтинчи янги Папа сифатида бажо келтирган биринчи ибодатида¸ турли дин ва мазҳаблар билан мулоқот қилиш мақсадида иш олиб боришни режалаштирганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG