Линклар

Америка Қўшма Штатларининг Душанбедаги элчи Жениффер Вашелески яқинда Тожикистон матбуотида пайдо бўлган Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг ҳокимиятдан ағдарилишида АҚШнинг роли ҳақидаги хужжат қалбаки экани борасида баёнот берди.


Баёнотда Тожикистондаги мустақил ва давлат матбуотида бундай ҳужжатнинг пайдо бўлиши таажжубли ҳол экани айтилади.
Дастлаб, рус тилидаги интернет сайтида эълон қилинган бу ҳужжатда АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Стивен Янг Америка нодавлат ташкилотлари ёрдамида Ақаев ҳукуматини ағдаришни режалаштиргани таъкидланади.
АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жениффер Вашелескининг Озодлик радиосига айтишича, бу ҳужжат қалбаки бўлган:
- АҚШ ҳукумати ҳамда Бишкек ва Душанбедаги элчихоналар бу ҳужжатнинг Америка ҳукуматига алоқаси бўлмаган шахслар томонидан ўйлаб топилган уйдирма эканини маълум қилди.
Бу ҳужжат АҚШ ҳукуматининг қарашлари ёки ҳаракатларини акс эттирмайди,
- деди АҚШнинг Душанбедаги элчиси.
Ўтган ойда Қирғизистон воқеаларидан кейин Ақаев элчи Стивен Янгни шундай ҳужжатни имзолаганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG