Линклар

Акбар милициядан неча қочади?


Фирдавс Маълумотларга кўра, 2004 йилдаги Тошкент ва Бухородаги портлашларга ҳамда тақиқланган диний оқимларга алоқадорликда айбланиб Қашқадарё вилоятида юздан ортиқ киши ҳибсга олинган бўлиб, шу кунгача уларнинг 52 нафари турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қашқадарёда диний эътиқоди учун кишиларни таъқиб қилиш ҳоллари ҳали ҳам давом этаётгани тўғрисида бонг урмоқда.

Қарши шаҳридаги Аврора қўрғончасида яшовчи Акмал ва Акбар Аҳмедов Россияда ишлаб қайтгач, Акмалнинг паспорти ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан вақтинча олиб қўйилди ва кейинчалик қайтариб берилди.

Акмалнинг айтишича, милиция ходимлари ундан акаси Акбарни топиб беришни талаб қилмоқда. Акбар эса ўзига нисбатан таъқиблардан қочиб, анча вақт яшириб юришга мажбур бўлган.

“Намоз ўқиганим учун Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари мени таъқиб қилмоқда. Улар мен ҳақимда нотўғри маълумотлар тарқатмоқда. Шу сабабли мен уйга бора олмай юрибман”, - деди Акбар Аҳмедов.

МХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси вакиллари ушбу тузилма ходимларининг Аҳмедовни таъқиб қилишда ҳеч қандай иштироки йўқлигини билдирди.

Қашқадарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулла Жалилов вилоятда бу каби ҳолатлар тез-тез содир бўлаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Қарши туманилик Хайрулла Турсунов ҳам 2004 йилда диний айблар билан 12 йилга қамалиб, амнистия туфайли озодликка чиққанди. Яқинда уни участка инспектори ўз ҳузурига чақирган ва ҳеч қандай сабабсиз қаматиб юбориш билан қўрқитиб, роса дўппослаган.
XS
SM
MD
LG