Линклар

Ниëзов президентлик сайловида қатнашадими?


А.Арал Чоршанба куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти раиси Димитрий Рупел Ашхободда Туркманистон Президенти Сапармурод Ниëзов билан учрашганидан кейин мухбирларга¸ 2009 йилда ўтказиладиган сайловга Туркманбоши ўз номзодини қўймаслигини маълум ӄилди. Ниëзов эса бўлажак сайловлар эркин ва демократик тарзда амалга оширилади ва унда президентликка лойиӄ барча номзодлар иштирок эта олади¸ деб ваъда берди. Хўш¸ умрбод президент Ниëзовнинг бундай қарорга келишидан мақсад нима?

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти раиси ҳамда Словения Ташқи ишлар вазири Димитрий Рупел билан учрашиб¸ қатор масалаларни муҳокама этаркан¸ 2009 йилда республикада президентлик сайлови ўтказилиши ва сайловга ўз номзодини ӄўймаслиги тўғрисида баëнот берди.

Марказий Осиë сафари доирасида Ашхободда бўлган Рупелнинг Ниëзовга асосланиб айтишича¸ 1999 йилда умрбод президент деб эълон қилинган Туркманбоши 2009 йилга бориб президентлик лавозимидан истеъфо беради ва сайлов орқали ҳокимиятни топширади.

Яқинда Туркманбоши Халқ маслаҳати йиғинида сўзлаган нутқида ҳам бу масалани тилга олган эди.

“2009 йилда президентлик сайловини ўтказамиз. Сайлов¸ албатта¸ ўтказилиши керак¸ чунки бир одамнинг эртами-кечми кетиши керак бўлади”¸ - деган эди Ниëзов.

Рупел матбуот вакили Ойхон Эвренгселнинг Ашхободда Озодлик радиосига айтишича¸ Туркманистон ҳукумати 2009 йилда бўладиган президентлик сайловида бир неча номзод қатнашишини айтмоқда.

“Рупел Ниëзовдан сайловда бир неча номзод қатнашиши мумкинми¸ деб сўраганида¸ Туркманбоши “ҳа”¸ деб жавоб берган”¸ - дейди Эвренгсел.

Унга кўра¸ Рупел билан Ниëзов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистондаги сиëсий¸ иқтисодий ва ижтимоий ҳаëт ҳамда нодавлат ташкилотлари фаолияти масаласи муҳокама қилинган. Рупел фикрича¸ Туркманистон ўтган йиллар давомида айрим ютуқларга эришган. Аммо ҳали муаммолар талайгина.
Мулоқот чоғида Рупел Ниëзовдан ЕХҲТнинг йиллик саммитига ўз вакиллирини юборишни сўраганида Туркманбоши унинг таклифини қабул қилган.

“Президент Ниëзов Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг сентябр ойида Варшавада ўтказиладиган саммитида Туркманистон вакиллари қатнашишини тасдиқлади”¸ - дейди Ойхон Эвренгсел.

Унинг билдиришича¸ кейинги йилларда Туркманистан ЕХҲТ саммитларида иштирок этишдан бош тотиб келмоқда.

Учрашувда шунингдек¸ Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳам муҳокама этилди.

“Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти фаолияти йўналишлари ичида инсон ҳуқуқлари масаласи муҳим рол ўйнайди. Бу масала учрашув кун тартибидан ўрин олди. Туркманистонда инсон ҳуқуқлари аҳволига кўпроқ эътибор берилса республиканинг бошқа мамлакатлар олдидаги обрўйи ошади”¸ - дейди Рупел матбуот вакили.

Умрбод президент Туркманбошининг президентлик сайлови ўтказиш тўғрисида қабул қилган қарори хусусида фикр билдирган таҳлилчиларга кўра¸ Ниëзовнинг сайлов борасидаги фикрлари жамиятни юпатиш ва Қирғизистон воқеалари Туркманистонда такрорланишининг олдини олиш мақсадида айтилган.

“Президент Ниëзовнинг 2009 йилда сайлов ўтказишни эълон қилишига Қирғизистондаги воқеалар сабаб бўлган бўлиши мумкин¸ чунки Ниëзов бундай воқеалар Туркманистонда юз беришини истамайди”¸ - дейди Озодлик радиосининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Брус Паннер.

Унинг фикрича¸ Туркманистонда президентлик сайлови ўтказиладими – йўқми¸ бундан қатъиназар мамлакат сиëсий тизимида ижобий ўзгариш рўй беришига умид қилиш қийин.

Чунки бўлажак президентлик сайловида қатнашадиган номзодлар орасида мухолифат вакиллари бўлмайди. Бас¸ шундай экан¸ бундай сайловни эркин ва демократик сайлов¸ деб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG