Линклар

logo-print

Россия ва НАТО ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома имзолади.


Ҳужжат НАТОга аъзо давлатлар ҳамда «Тинчлик учун ҳамкорлик» дастурида иштирок этаётган мамлакатлар ӄуролли кучлари ҳуӄуӄий маӄомини белгилаб беради.
Вильнюс шаҳрида имзоланган бу ҳужжат, чет мамлакатлар ҳудудида ҳарбий ӄўшинлар ҳозирлиги билан боғлиӄ ӄатор масалаларни тартибга солади. Шунингдек, шартномага асосан НАТО ҳарбийлари Россия ҳудуди орӄали учинчи мамлакатга ўтиши мумкин.
НАТО Бош Котиби Яап де Хооп Схеффер шартномани юӄори баҳолади:
- Россиянинг «Тинчлик учун ҳамкорлик» дастурига амалда ӄўшилиши – ҳамкорлигимиз йўлидаги энг мухим босӄичдир. Уч йил аввал, Россия – НАТО Кенгашига асос солинган пайтда раҳбарларимиз тўғри йўналиш танлаганини, бу йўналишда муваффаӄиятларга эришилаётганига имзоланган шартнома далилдир.
Россия Ташӄи ишлар вазирлиги вакили Александр Яковенкога кўра, терроризмга ӄарши ӄўшимча операцияларни ўтказилиш учун бу ҳужжат енгиллик туғдиради.
XS
SM
MD
LG