Линклар

logo-print

Пул бўлса, юқори тоифа ҳам бўлади


Басира Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида тиббиёт ходимларига аттестациядан ўтказилмасдан туриб, пора эвазига юқори тоифа берилиши юзасидан чуқур текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширувлардан маълум бўлишича, вилоятдаги тиббиёт ходимларининг катта қисми тегишли равишда малакасини оширмасдан, пора эвазига юқорироқ тоифага эга бўлган.

Тиббиёт ходимига қанчалик юқори тоифа берилса, у шунча кўп маош олади.

Маълумотларга кўра, бу кўзбўямачиликлар оқибатида давлатга 83 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган. Бу кўнгилсиз воқеага мингга яқин шахс аралашгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бухоро вилояти бўйича назорат инспекцияси бошлиғи Иброҳим Муҳаммедовнинг таъкидлашича, бу текширувга кишиларнинг ёзма шикояти асосида киришилган. Шикоятда келтирилган барча маълумотларни ўрганиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан иборат махсус комиссия тузилган.

“Текширувлар чоғида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аттестацияда иштирок этмаган ҳамширалар ва шифокорларга пора эвазига гувоҳнома бергани аниқланди. Бу иш ҳали якунлангани йўқ. Иш вилоят ички ишлар бошқармасига жўнатилган”, - деди И.Муҳаммедов.

Бухоролик шифокорлардан бирининг айтишича, тиббиёт ходимларининг малака ошириши мажбурийдир. Кўп ҳолларда уларга, етарли билим ва малакага эга бўлмаса-да, тоифа берилаверади.
XS
SM
MD
LG