Линклар

logo-print

Қирғиз “инқилоб”и раҳбарларидан бири Тошкентда


Шайбон 22 апрель куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Роза Отунбоева амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бу “рангли инқилоб”дан сўнг Қирғизистон раҳбарларидан бирининг Ўзбекистонга илк сафаридир.

Маълумотларга кўра, Р.Отунбоева Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев билан музокаралар ўтказган.

Мазкур музокараларда кўтарилган мавзулар ҳақида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидан ҳам, Ташқи ишлар вазирлигидан ҳам жўяли маълумот олишнинг иложи бўлмади.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили эса музокараларда, асосан, “икки томонлама алоқаларнинг муҳим йўналишлари” муҳокама этилганини айтиш билан чекланди.

Элчихона вакили Р.Отунбоеванинг журналистлар билан мулоқоти кўзда тутилмагани маълум қилди.

“Норасмий ташриф бўлгани учун матбуот анжумани ўтказилмайди. Ташрифдан мақсад эса ҳукумат алмашувидан кейин ўзаро манфаатли алоқалар хусусида келишиб олишдан иборат”, - деди элчихона вакили.
XS
SM
MD
LG