Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумат расмийларининг билдиришича¸ мамлакат жанубидаги Зобул вилоятида Толибон жанггарилари ҳужумининг олдини олиш мақсадида мотоцикл ҳайдаш ва бензин сотиш тақиқлаб қўйулди.


Манбанинг айтишича¸ Зобулда Толибон жанггарилари кўпинча мотоциклларда ҳужум қилади. Яқинда АҚШ ва ҳукумат кучларига қарши амалга оширилган ҳужумда ҳам мотоцикллардан фойдаланилган.
Зобул вилояти ҳарбий амалдори Шерин Шоҳнинг маълум қилишича¸ мотоцикл эгалари ўз мотоциклларини ҳайдашга рухсат берувчи махсус ҳужжат олишлари мумкин. Бироқ Толибон аъзоларига бундай ҳужжатлар берилмайди.
XS
SM
MD
LG