Линклар

АҚШ ҳукумати Закариë Мусавий ўлим жазосига ҳукм этилиши кераклигини айтмоқда.


Ал-Қайда гуруҳига аъзолигини эътироф этган Мусавий 2001 йил 11 сентябр террор ҳужумларига алоқадор¸ деб топилган.
АҚШ Олий суди раиси Алберто Гонзалеснинг билдиришича¸ асли марокашлик бўлган Франция фуқароси Мусавий жума куни Виржиния штати судида 11 сентябр ҳужумларига алоқадор¸ жиноят кодексининг 6 моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган¸ деб топилган.
“Ушбу моддалардан тўрттаси ўлим жазосига ҳукм қилишга рухсат беради. Бундай шароитда биз олий жазони қўллашга ҳаракат қиламиз”¸ - дейди Гонзалес.
Аммо 36 ëшли Мусавий суд ҳукми устидан шикоят аризаси ëзажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG